пой
билан улашинг
1. эскирган, китобий, айнан Оёқ 1.
-
Пирназар полвон қизига бир эланди-ю, бошини четга бурди. Ота юзини терс бургач, Ёрқиной баттар эзилди, энди у дадасининг пойини қучоқлаб йиғлади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
-
Пойига йиқилиб: — Момо-қиз, мен сенга нима ёмонлик қилиб эдим, — дейман. Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади
2. (эгалик ва ў.-н. к. аффикси билан) Бировнинг ихтиёрида, қўлида ёки оёғи остида.
-
Лекин асло қилма армон, Армон қилма, гул жамол, Пойингдадир ёруғ жаҳон, Кенг жаҳонга назар сол. Ҳ. Шарипов.
3. Бирор нарсанинг қуйи қисми, таги, этаги.
-
Улуғ шоир ҳайкали пойига меҳр-муҳаббат ва чуқур эҳтиром рамзи сифатида гуллар қўйилмоқда. Газетадан
-
Фақат дарё лаби гезариб, Ёпиб ётар тоғнинг пойини. У. Қўчқор, Ҳаяжонга кўмилган дунё
-
Саҳна-ю минбар пойида ижод аҳли билан учрашувга талпиниб келган кишилар Газетадан
4. Жуфт ҳолда ишлатиладиган нарсанинг ҳар бири, бир тоқаси (асосан пойабзал ҳақида, одатда бир сўзи билан ишлатилади).
-
[Бир] пойи йўқ этик. Маҳсининг бир пойи.
-
Унинг бир пой пайтаваси осилиб, юришга халақит берарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Очил Шаропов ўгирилиб, пойгакдаги пойабзаллар ичидан бир пой кавушни олиб кўрсатди. Ш. Холмирзаев, Сўнмас ўт
-
Нозима даҳлизда ётган бир пой туфлисига кўзи тушди. Ёшлик
пой сўзи қатнашган жумлалар:
Пойи пиёда
-
Машҳур ҳофиз ва машҳур ўйинчи чол ўн километр масофадаги Урганчгача пойи пиёда йўл оладилар. М. Қўшжонов, Дийдор
-
Шопур бу шаҳардан чиқиб, пойи пиёда калласи оққан ёққа кетиб бораётиб эди. Баҳром ва Гуландом
-
Улар кўчага чиқиб, уй олдидаги узун йўлакдан пойи пиёда одимлаша бошлашди. О. Мухтор, Эгилган бош
Хоки пой
-
Нарзининг изига тушгим келаверди. Унинг хоки пойини топиб, кўзимга суртсам. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ўғли борнинг эгалидир қалъаси, Хоки пойин суртар мендек энаси. Эрали ва Шерали
ПОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар