пойандоз
билан улашинг
1. Алоҳида ҳурматга сазовор кишини ёки келин, куёвни кутиб олиш учун унинг йўлига, оёғи остига солинган ёки солинадиган гилам, палос ёки мато.
-
Йўлларига пойандоз солмоқ.
-
Хайрибиби билагига ташлаб чиққан оқ крепдешин пойандозни келин оёғи остига ёзиб, қўярда-қўймай уни бостирди, патнисдаги қанд-қурсни бошидан сочиб юборди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
У [қиз] оналикка узатилган кун хотирида бир умр қолсин деб, тўй-томошалар қилдилар, йўлига пойандоз солдилар. Ҳ. Аҳмар, Яккама-якка
2. Умуман, полга тўшалган гилам, палос.
-
Тошпўлатов пойандоз солинган узун кори-дордан бамайлихотир кириб борар экан, оёқ шарпасини эшитиб, ичкаридан Хосият хола чиқиб қолди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Султон пиёладаги чойни жаҳл билан гилам пойандозга сепиб юборди. Э. Усмонов, Ёлқин
3. шева Кўрпача.
ПОЙАНДОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYANDOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойандоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар