пойга
билан улашинг
1. спрт. Ким ўзди мусобақаси.
-
Югуриш пойгаси. Автомобил пойгаси. Велосипед пойгаси.
-
Ҳамма пойгада маррага етай деб қолган чавандознинг ҳаяжони билан яшайди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Мабодо пойгада қатнашмаса, гўё отини камситгандек бўларди ўзича. Т. Ашуров, Оқ от
2. кўчма Бирон иш-ҳаракат, жараёнда бошқаларга нисбатан юқори натижаларга, кўрсаткичларга эришиш учун бўлган ҳаракат; мусобақа.
-
Пахта теримида Фарғона пойганинг олдида боряпти. Газетадан
3. кўчма Бирор соҳада бир-биридан ўзиб, устун туриш учун бўлган ҳаракат, рақобат.
-
Бугунги кунда ер юзида ядро қуроллари билан қуролланиш пойгасига қарши овоз тобора баралла янграмоқда. Газетадан
пойга сўзи қатнашган жумлалар:
Пойга қилмоқ (ёки қўймоқ)
-
Юрай, деса тўрт оёғи толади, Пойга қилса, пиёдадан қолади. Нурали
ПОЙГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар