тўшак
билан улашинг
1. Жун, пахта сингари юмшоқ нарса солиб тикиб тайёрланган, ётиш, ўтириш учун тўшаладиган буюм, анжом.
-
Пар тўшак. Жун тўшак. Духоба жилдли тўшак. Ўз уйим —ўлан тўшагим. Матал
-
Дилшод токча ёнидаги тўшакка ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тўй учун янги кўрпалар қопламоқчи бўладилар, пар тўшаклар олмоқчи бўладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ётиш учун солинган ўрин; ост ва устга ташланадиган (солинадиган) нарса.
-
Чала ечиниб, юпқа тўшакка кирдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Топ уйни тўлдирган аҳил, тинч уй-қу оғушидан ҳаммалари бир зумда, гўё тўшакни олов қамрагандай сакраб турдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Зуҳра бегим олти йилдан бери тўшакда ёлғиз ётади. Унинг гулдай умри беваликда сўлиб боряпти. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. шева Кўрпача, пойандоз.
тўшак сўзи қатнашган жумлалар:
Ўлим тўшаги
-
Одатда, ўлим тўшагидаги бемор ётган хонада шунақа жимлик бўлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
У [Саъди Махсим] ўлим тўшагида ётганида ҳам ҳазилини қўймаган эди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
ТЎШАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘SHAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўшак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар