у
билан улашинг
1. (жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишикларида — унга, унда, ундан)
2. кш. олм. 3-шахс бирлик Сўзловчи ва тингловчидан бошқа шахсни, нутқ жараёнида қатнашмаётган шахс (ўзга)ни билдиради.
-
У мендан бир ёш катта. Ундан ёшар ўрнак олишади.
-
У кетгандан кейин, Сидиқжон шу ернинг ўзида чўкка тушди. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
-
Мана, бошқарма бўлимида уни [Искандаровни] роса қизартиришди. С. Аҳмад, Бош оғриғи
-
Унинг овози ўзига жуда узоқдан эшитилаётганга ўхшарди. С. Аҳмад, Юлдуз
3. кўрс. олм. Сўзловчидан наридаги ёки узоқдаги кимса, нарсани кўрсатиш учун қўлланади.
-
Бу китобни эмас, у китобни беринг. У йигитни танийсанми? Дарёнинг у ёғи.
-
У ерда нима кўп — паст-баландлик. Шуҳрат, Олтин зангламас
-
Мен бўлсам унинг йўлини аллақачон топиб қўйганман. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
у сўзи қатнашган жумлалар:
Бошини (ёки ўзини) у ёққа урмоқ, бу ёққа урмоқ
-
[Мирзакаримбой :] Бошни у ёққа урдим, бу ёққа урдим, ахир бир эвини топдим, жиян. Ойбек, Танланган асарлар
Ё у ёқлик, ё бу ёқлик қилмоқ
У дунё
-
Тақдирга шукур қил, номусли камбағал бўл. У дунёда фойдасини биласан. Ойбек, Танланган асарлар
У дунё-бу дунё, у дунё-ю бу дунё
У ёқда турсин
-
Очилиш у ёқда турсин, очиқ хотинларнинг юзини ҳам кўрмайман, деб онт ичганман. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
У ёвда қолиб
-
Канизак кўзи жиққа ёшга тўлди-ю, узр у ёқда қолиб, ҳасратга тушиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
У ёғини суриштирсанг
-
У ёғини суриштирсанг, қишлоқда ҳамманинг рўзғори танг. Ойбек, Танланган асарлар
Уни қуй, буни қўй
-
Уни қўй, буни қўй, қачон бизникига келасан?
У сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
U сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
у сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар