тўша
билан улашинг
1. Тўшама солмоқ, босмоқ, ётқизмоқ, тўшама билан қопламоқ.
-
Кўчага тош тўшамоқ. Ботқоқ йўлга шох тўшамоқ.
-
Адёлга газета тўшаб, мастава ичишди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Очил билан Мадумар ертўла кавлашни буюришди, ерга хашак тўшашди. А. Мухтор, Чинор
2. Солмоқ, ёзмоқ (ўрин, палос ва шу кабиларни).
-
Умри хола қизи билан менга ўрин тўшаб берди. Ғайратий, Узоқдаги ёр
-
Бозоров магазин рўпарасига, ариқ бўйидаги сурига қизил гилам, иккита кўрпача тўшаб, тўртта пар ёстиқ ташлаб қўйибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ойдинда у [жувон] ўзига супа ўртасига ўрин тўшаётганини кўриб турибман. С. Аҳмад, Таъзим
3. кўчма Бирор нарсани шундай тўшамаларга нисбатлаб ифодалайди.
-
Қор бўрони ер юзига бир ярим қарич оппоқ қор тўшаб ўз ишини тугатди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Нишаб бўлиб борган ва охири осмон билан туташган Навоий кўчасига кун ботишдаги иморатлар узун соя тўшаб турарди П. Қодиров, Уч илдиз
-
Шу кўзлар юлдуздай абадий кулсин, Баҳор йўлларингга тўшасин чечак. Зулфия
ТЎША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘SHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар