тўш
билан улашинг
1. Гавданинг бўйин билан қорин ўртасидаги олд қисми; кўкрак.
-
Тўшни тўшга қўймоқ.
-
[Зебо] Ойнага қараб, ўзини тузатди. Дуррачаси билан тўшига ёпишган кўйлагини сал кўтариб елпиди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Болам, деб босайин тўшима, Келгин, болам, чаққон қошима. Рустамхон
-
Айтинг, нима қилай?? Қизингизни тўшига тортган номард мени масхараламайдими? С. Аҳмад, Ҳукм
2. Мол ва қушларнинг кўкрак қисми, кўкраги.
-
Дала-тузни сув олса, қўнғир ғознинг тўшидан. Мақол
-
Тагидаги қўнғир от қишлоқ кўчасидан тўшига тупроқ сачратиб йўртиб боряпти. М. Мансуров, Ёмби
3. Ҳайвон ва паррандаларнинг кўкрак олди гўшти, қовурғалардан қолган қисми.
-
Норинбоп тўш. Тузланган қўй тўши.
-
Афанди ғознинг тўшини олиб айтди: — Мен хизматдаги қулман шу ҳам бўлади. Латифалар
-
Лаганда самарқандча майиз палов бўлиб, ош устига тўш ва қази қўйилган. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
4. кўчма Бирор нарсанинг кўкракка ўхшаш, кўкракка нисбатланувчи, кўкракли ери; сийна, бағир.
-
Она тупроқ тўшига инсон қўли билан илк чигит доналари қадалди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Сени ўраб олган тоғлар тўшига Тўлин ой ёймоқда кумуш кокилин. Зулфия
5. шева Тенгқур; дўст, ўртоқ.
-
Етимда не қилар тенг билан тўшлар. Равшан
-
Топиб ўйнагил, эй бола, Ўзингнинг тенг-у тўшингни. Тоҳир ва Зуҳра
тўш сўзи қатнашган жумлалар:
Тўш урмоқ (ёки бермоқ)
-
Диловар-хўжа тўш бериб ётган еридан ирғиб турди. Шуҳрат, Олтин зангламас
-
Тўлқинга тўш уриб қалдирғоч, Сув устида этади парвоз. Э. Раҳим
-
Булутга тўш урган юксак тоғлар ҳам Буюкликни сендан олар, онажон. М. Умаров
ТЎШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘SH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар