тўғоноқ
билан улашинг
1. Аравага ортилган юкни маҳкамловчи арқоннинг учига боғланадиган катта ёғоч илгак.
-
Бу ўтинкашларнинг кўпчиликларида учига тўғоноқ боғланган бир арқон ва бир ўроқдан бошқа асбоблари йўқ эди. С. Айний, Қуллар
2. кўчма Бирор ишга, ҳаракатга тўсиқ, ғов бўлиб, тўсқинлик қилиб турган кимса, нарса.
-
Тўғоноқ бўлмоқ. Тўғоноқ солмоқ.
-
Мен акушерка бўлиб бордим-у, лекин бу ишни бажаришга руҳонийлар тўғоноқ бўлишди. М. Алавия, Севинчларим
-
— Ўзингни ҳам бригадирликка кўтарган Қодиров эди-ку! Энди сен миннатдор бўлиш ўрнига оёғимга тўғоноқ солмоқдасан, — деди Қодиров. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ТЎҒОНОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘G‘ONOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўғоноқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар