тўғон
билан улашинг
1. Сувни тўсиш, бўғиш, сув оқимини бошқариш учун хизмат қиладиган, одатда, каттароқ оқимга эга бўлган ариқ, дарё ва сойларга қуриладиган гидротехник қурилма, иншоот.
-
Тупроқ тўғон. Бош тўғон. Тўғон қурмоқ (солмоқ).
-
Ваҳобжон баҳор тошқинида сув олиб кетиб, ҳалигача тузатилмаган канал тўғонини тузаттиришга бир ҳафтадан бери овора эди. С. Аҳмад, Тоғ афсонаси
-
Днепрдай азим дарё олдида бу нима деган гап, қаҳратон қишда, ўқ ёмғири остида сув кечганлар наҳотки шу кичик сойга тўғон сололмаса? С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. кўчма кам қўлл. Тўсиқ, ғов, тўғоноқ.
-
Тўғон бўлмоқ. Тўғри таёқ — балога тўғон. Мақол
-
Аъзамнинг ҳамон хотинидан кўнгли тўлмас эди. Унга бахтимнинг тўғони деб қарарди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Бизлар энди илгариги сен айтган гўл, — Чўп-у хасдан ҳадик олиб қолатурган Батрак эмас, бўлолмайсан бизга тўғон. Ғ, Ғулом
3. Тўғон (эркаклар исми).
ТЎҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘G‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар