ҳисобли
билан улашинг
1. Ҳисоби, сони, миқдори белгили.
-
Омонатин ахир бир кун олади, Ҳисобли кун ахир бориб тўлади Эрали ва Шерали
2. Ҳисобга олинган, ҳисобда бор; ўлчовли.
-
Ўрмондаги турмушни ўз кўзинг билан кўриб турибсан. Ҳар бир қултум сув, ҳар бир бурда нон ҳисобли. И. Рахим, Чин муҳаббат
-
вақтингни кўп олиб ўтирмай. ҳар минутинг ҳисобли. Ё. Хайимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот.
3. Унча кўп эмас, чекланган миқдордаги, саноқли.
-
Янги йилга ҳисобли кун қолди.
4. Ўзаро ҳисоби, ҳисоб-китоби жойида бўлган.
-
Ҳисобли дўст айрилмас. Мақол
ҲИСОБЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисобли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар