ҳисобчи
билан улашинг
1. Муассаса, корхона ва шу кабиларда молия операциясини, ҳисоб-китоб ишларини олиб борувчи ходим.
-
Ҳисобчи Қамбарали Мадиёров бу йилги дала ишлари учун қанча маблағ ажратилганини, ундан қандай фойдаланиш зарурлигини билмайди. Газетадан
-
Раис мовун [муовин] айлади битта божасин, Ҳисобчига танлади катта поччасин. Э. Охунова, Қулоғингизга гапим бор
2. Сарфланган нарсани, масалан, меҳнатни ҳисоблаб борувчи шахс; табелчи.
-
Трактор бригадасининг ҳисобчиси.
-
Бригадир ҳам, ҳисобчи ҳам бошқаларга гапиргани қўрқишади. Сенинг тилинг бир чиқмасин экан, деб ҳамма менга ёпишади. Ёшлик
ҲИСОБЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисобчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар