ҳийла
билан улашинг
1. Алдаш учун ишлатилган йўл; алдовчи, чалғитувчи иш, тадбир, хатти-ҳаракат; найранг, фириб.
-
Даврон бир неча бор душман исканжасига тушган, бироқ довюраклик билан ёвга чап бериб, ҳийла-ю ҳунар ишлатиб, ғолиб чиққан. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Қиз полициянинг даҳшатини яхши билар, уларга кўп учраган ва кўп дафъа турли ҳийлалар билан қочган. Ойбек, Нур қидириб
-
Шу мақсадда эрка бир кун ётиб олди. Ҳийла билан касалликка ўзин солди. А. Мухтор.
2. Ҳийлайи шаръий.
ҳийла сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳийла қилмоқ
-
Кампир уларга ҳийла қилиб йиғлабди. Эртаклар
-
Ҳийла қип кўзинг ёшлайсан. Бошмалдоғингни тишлайсан. Юсуф ва Аҳмад
ҲИЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳийла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing