ҳо
билан улашинг
1. ундов сўз 1 Чақириқ, мурожаатни билдиради; ҳой, ҳей, эй.
-
— Болалар, ҳо болалар! — деб чақириб қолди Боқи, звеносининг ерларини айланаркан. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
-
— Қани, ҳо йигитлар! Ишга! Ишга, азаматлар! — деган товуш эшитилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Чақириққа жавоб тарзида “ҳа”, ҳа, нима дейсиз, эшитаман каби маъноларда ишлатилади.
-
Биров чақиряпти, ҳо деб қўй.
3. “о” — чўзиқ) (Таажжубланиш, ишонмаслик, кесатиш каби маъноларни билдиради.
-
— Энг баланд чўққига чиқдик. — Ҳо, шунақами?
-
— Ҳо, ҳали шундай денг. М. Жабборов, Севинч ёшлари
4. болалар Рози эмаслик, рад этиш каби маъноларни ифодалайди.
-
— Ўйинчоғингни бериб тур! — Ҳо! (бермайман).
5. Суюнч, ҳаяжон ифодалайди (чўзиброқ талаффуз этилади).
-
[Юсуфбек ҳожи ]
-
Ҳасаналини кўриши ҳамони: — Ҳо-о-о, бизнинг Ҳасанали-ку! — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
айнан Ҳов И 1.
-
Чўпон қарши томондаги тоғнинг осмонга тегай деб турган чўққисини кўрсатди: — Ҳо, кўрдингми, бургут қўниб турган чўққини? П. Турсун, Ўқитувчи
ҳо сўзи қатнашган жумлалар:
ҳо-ю ҳавас
-
Яқиндагина автомобил юрт-дошларимиз учун ҳо-ю ҳавас ҳисобланган бўлса, бугунги кунда у одатдаги транспорт воситасига айланди. Газетадан
-
Менимча, ақллиликнинг нишонаси шуки, оқил киши ўз нафси устидан ҳукмрон бўлади, сабр ва чидамга эга бўлади, ҳо-ю ҳавасни ўзидан узоқлаштириб, ақл доирасидан четга чиқмайди. Газетадан
ҲО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар