ҳожат
билан улашинг
1. Кераклик, зарурлик, зарурият.
-
Бу гапнинг нима ҳожати бор.
-
Иш тамом, вассалом. Бундай кўз ёши томизиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқ. С. Айний, Қуллар
-
Кўрмана ҳожат бўлса, унга ҳам тайёрмиз! А. Қодирий, Обид кетмон
2. Бирор нарсага бўлган талаб; эҳтиёж.
-
Ҳасан сўфи билан Алим бува ўз дардларига тушунгувчи дардманд, ҳожатларини англовчи ҳожатманд излардилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Унинг олдига кимки бирор ҳожат билан келса, ноумид қайтмаган. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
-
Шудир насиҳатим: кечикмай еткар, Рустамдай қўзимнинг ҳожатин биткар. Муродхон
3.
ҳожат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳожати раво бўлмоқ
-
Отамнинг ўлимида ҳам у ҳожатимизни раво қилиб бизни юз танга — 15 сўм қарздор қилди. С. Айний, Эсдаликлар
Ҳожати чиқмоқ ёки ҳожатини чиқармоқ
-
Жамоа идораси айвонида юрган бир-икки киши, ҳожатлари тезда чиқмагани учун бўлса керак, асабийланар ва болохонадан кўчага зўр бериб нос тупурардилар. Ҳ. Шамс, Душман
-
Умирзоқ ота бир неча пуд буғдойни оқлаб, беш-олти кишининг ҳожатини чиқарди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
қурилиш материаллари комбинати цемент ва бетонлар етказиб, бинокорлар ҳожатини чиқармоқда. Газетадан
ҲОЖАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOJAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳожат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар