ҳоким
билан улашинг
1. тарихий Ўрта Осиё хонликларида белгили бир шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар устидан хон-у бек амрини ўтказиш учун белгилаб қўйилган амалдор.
-
Ҳолвани ҳоким ер, калтакни — етим. Мақол
-
Бу ҳукмимизни ижро этгувчи, Ташкент ҳокими Нормуҳаммад қушбегига марҳамати шоҳонамиз шулдир. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Бизнинг майда-чуйда ҳокимларимиз бир-бири билан иноқ бўлмагани, бирлаша олмагани сабабли катта кучга эга бўлган истилочининг ҳамласига доц. беролмадик. Мирмуҳсин, Меъмор
2. тарихий Собиқ Туркистон ўлкасидаги айрим шаҳар ёки музофотларда чор ҳукуматининг сиёсатини ўтказиш учун белгилаб қўйилган юқори мансабли амалдор.
-
Маҳкама биносига кетган ўт обдан авжига чиққан бир пайтда шаҳар ҳокими Мединский ва подполковник Китаевлар икки взвод жазо отряди билан майдонга кириб келди. К. Яшин, Ҳамза
-
Аъёнлар супада, одамлар ерда ўтириб, ғала-ғовур тинчигандан кейин, ҳоким одатдагича тилмоч орқали халқни огоҳлантирди. И. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Умуман, ҳукмини, буйруғини ўтказувчи (шахс, синф ва шу кабилар)
-
Ҳоким синф.
-
Улардан [амалдорлардан] ҳеч бир кишига ёмонлик келмайди, улар ёлғиз тартибни талаб қилишади. Чунки улар — ҳоким, биз — фуқаро. Ойбек, Танланган асарлар
4. Ўзбекистон Республикасида: вилоят, шаҳар ва туманларнинг биринчи раҳбарлик лавозимидаги шахс; ҳокимликнинг биринчи раҳбари.
-
Бу муҳим масаланинг муҳокамаси учун кенгашга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари таклиф этилди. Газетадан
5. кўчма Ўз ихтиёрига олган, эгаллаган нарса ҳақида; ҳукмрон.
-
Мункиллаган кампирлар жим шам ёқади мозорларда, Саратоннинг иси ҳоким мудраб ётган бозорларда. Х. Даврон, Тунги боғлар
-
Туни бўйи кўк юзининг ҳокими бўлган ой ётоғига отланаётган шу палладаги салқин, мусаффо шабада роҳат бахш этарди. Р. Файзий, Кишиларимиз қиссаси
-
Ўз-ўзимни тутдим саволга, Ҳоким эди қалбда бир туйғу. Н. Нарзуллаев
6. Ҳоким (эркаклар исми).
ҳоким сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳокими мутлақ
Ҳоким бўлак
ҲОКИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOKIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳоким сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар