зарварақ
билан улашинг
1. айнан Зарбоф.
-
У кишининг [раиснинг] зарварақ тўни, оппоқ соқоли, тўн ичидан бойлаган феруза, ёқут кўзли кумуш камари ўт шуъласида ялтиллар, лекин юзи аниқ кўринмасди. Ҳ. Шамс, Характеристика
-
Ҳўқанди латиф ва шаҳарлар шоҳи Марғилон кўчаларида зарварақ тўн кийиб, симоби салла ўраган бойлар ёнидан жулдур жандали дарвешлар ўтардилар. Н. Юсуфий, Фарғона шўх кулади
2. кўчма Олтин саҳифа.
-
Олтин умримизнинг яна бир зарварағи ортда қолди, Ва-тан солномасининг янги саҳифаси очилди. Газетадан
3. тарихий Қўлёзманинг безакли варағи.
-
Фронтиспис — зарварақ бадиий қўлёзма таркибига китоб безашнинг асосий элементларидан бири сифатида кирган. ЎТА
ЗАРВАРАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARVARAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарварақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар