зарра
билан улашинг
1. Моддаларнинг кўзга кўринар-кўринмас кичик, майда бўлаги.
-
Металл зарралари.
-
Қум зарралари қуёш нурида товланиб ялтирарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Назокат чарх-палакларнинг ғириллаб айланишини, кувачалардан новга тўкилаётган сув зарраларини энди кўраётгандек гашт билан қадам ташлар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. равиш Озгина, оз, жуда кам.
-
Кўк юзида зарра булут йўқ. Ш. Ғуломов, Ташаббус
-
Меҳнатсевар халқимизнинг тўккан тери, сарфлаган меҳнати зарра бўлса ҳам зое кетмади. Н. Сафаров, Оловли излар
ЗАРРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар