заррин
билан улашинг
1. Зар қўшиб ишланган, зар қўшиб ясалган.
-
У [асир] шароб тўла мешларга ва заррин косаларга, овқат сузилган товоқларга ишора қилди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Ҳусайн Бойқаро заррин тўшак остидан бир мактуб чиқариб, шоирга узатди. Ойбек, Навоий
2. кўчма Олтиндай товланувчи, олтинранг; сариқ, сарғиш.
-
Бу ойда дарахтлар заррин япроқларини тўкади, майса ва ўт-ўланларни совуқ уриб нобуд қилади. Газетадан
-
[Темиржон] Аста юриб бориб, заррин қуёш шуъласида товланган зумраддек тоза майсалар устига ўтирди. Ж. Абдуллахонов, Орият
ЗАРРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARRIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЗАРРИН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЗАРРИН сўзига берилган маънолар
заррин сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
заррин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing