мантиқ
билан улашинг
1. Тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан.
-
Насриддин Тусий жабр, тиб ва мантиқ назарияси билимларининг бошқа соҳа,сири бўйича ҳам кўпгина китоблар ёзган. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Гап, фикр, ҳаракат ва шу кабиларнинг ақлга монандлиги, асослилиги.
-
Хотинининг бу гапи Бўтабой аканинг жон-жонидан ўтиб кетди, лекин бундаги кучли мантиқ тилини боғлади-ю, ҳеч нарса деёлмади. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор
-
Студентлар ҳам қизиқ-да. Бир-бирларига ҳеч ақлга сиғмайдиган, мантиққа тўғри келмайдиган лақаблар қўйишади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Ички қонунийлик, қонуният.
-
Недир, недир ҳаёт мантиғи? Ўсиш, қариш қонуни нега? М. Шайхзода
-
Мантиқ талаби шу эрур, шоҳим. С. Сиёев, Ёруғлик
МАНТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANTIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мантиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар