мансаб
билан улашинг
1. а. Иш, амал, аҳвол, ҳолат
2. Масъул вазифа; амал, лавозим.
-
Ўз мансабидан фойдаланмоқ. Мансабдан тушмоқ.
-
Мулла Абдураҳмон Қўқон сафарига ҳозирланаркан, кўнгли Қўқонда ўзини кутиб турган уламолик шуҳратига, муфтилик, қози ва аъламлик мансабига ошиқар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. сўзлашув тили Ўзини кўрсатиш учун қилинадиган ёки ўзига маъқул иш, ҳаракат.
-
Манманлик у кишига бир мансаб.
4. геогр. Дарёнинг кўл, денгиз ёки бошқа дарёга қуйиладиган жойи.
-
Ҳар бир катта дарёнинг мансаби бўлади. Ўқиш китоби
мансаб сўзи қатнашган жумлалар:
Мансабга минмоқ (ёки ўтирмоқ)
-
У жуда катта мансабга мингандай ён-верига қарагиси келмайди. П. Турсун, Ўқитувчи
МАНСАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANSAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мансаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар