манқурт
билан улашинг
1. тарихий Ўтмишда, баъзи кўчманчи халқларда, банди (асир) тушганларнинг сочи қиртишлаб олинган бошига янги сўйилган туянинг бўйин териси қопланиб, терининг бошни тобора қаттиқ қисиши оқибатида хотираси, ақл-идроки, умуман, инсонга хос хислат-фазилатларидан маҳрум этилган шахс.
-
Манқурт ўзининг ким эканини, қайси уруғ-аймоқдан эканини, исмини, болалик кезларини, ота-онасининг кимлигини бутунлай ёддан чиқарган бўлиб, ўзининг одамлигини ҳам унутиб юборади. Ч. Айтматов, Асрга татигулик кун
2. кўчма Ана шундай (манқуртга хос) хислат, хусусиятга эга бўлган шахс.
-
Бу тузум ўз халқининг тарихини, унинг руҳи ва урф-одатларини, ўз авлод-аждодларини билмайдиган манқуртларга таянар эди. Газетадан
МАНҚУРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANQURT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
манқурт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар