зарур
билан улашинг
1. Бирор иш ёки эҳтиёж учун керак; керакли, даркор.
-
Зарур китоб.
-
Бир деҳқонга пул зарур бўлиб қолиб, кўм-кўк тош нокларни бозорга олиб чиқибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. Тез бажарилиши шарт бўлган, кечиктириб бўлмайдиган, муҳим.
-
Зарур масала. Бир зарур иш билан шаҳарга бордим.
3. кесим взф. Даркор, керак.
-
Ёш бўлсам-да, рўзғор тебратиш учун ота-онамга кўмаклашмоғим зарур эди. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
-
— Йўқ, йўқ, синглим, — ялинди Раҳим Саидов. — Ўтинаман, ҳозир беринг. Жуда ҳам зарур. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
зарур сўзи қатнашган жумлалар:
Зарур келибдими
-
Менга зарур келибдими? Киндик қоним тўкилган жойдан кечиб-а? Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Нима зарур
-
Ўзимни ўзим қийнаб юрган эканман. Менга нима зарур экан-а! Билганини қилишсин. С. Аҳмад, Сайланма
-
Бизнинг кўнглимизга қўл солиш сенга нима зарур? Ўз ишингни билсанг-чи П. Турсун, Ўқитувчи
ЗАРУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар