давола
билан улашинг
1. Касални муолажа қилиб, боқиб тузатмоқ, дори-дармон қилиб соғайтирмоқ.
-
Қулоқни даволамоқ. Тишни даволамоқ.
-
Гапирмас эдим. У профессор дардимни ипидан игнасигача эшитса, осон даволайди, деб ўйладим. Н. Аминов, Қалтис хато
-
Умид табибдир: одамни даволаб, унга қанот беради. Ёшлик
2. Бирор касалликни, оғриқни дори-дармон қилиб тўхтатмоқ, йўқотмоқ.
-
Ракни даволамоқ. Безгакни даволамоқ.
-
Халқ жуда кўп шишларни пахтадоғ билан даволайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма Маънавий-ахлоқий нуқсонни тузатмоқ, тўғриламоқ. -
-
Бу касални тузатиш мумкин, — деди раис, — аммо бўлармикан даволаб айёрлигингизни ҳам. Муштум
-
Ҳамкасбларимизни тўғрилик ва ҳалоллик дориси билан даволаймиз. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бу дардни [эл дардини] адл суви билан ювмоқ, даволамоқ лозимдир. Ойбек,Навоий
4. Даволамоқ феълининг мажҳул ва ўзлик нисбатлари.
-
Касалхонада даволанмоқ. Курортда даволанмоқ.
-
Шамси Тўраевич қон босими ошиб, шифохонада даволаниб ётибди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Касалхонамизда даволанаётган беморлар номидан ушбу совғани қабул қилинг. С. Аҳмад, Сайланма
ДАВОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДАВОЛА сўзига берилган маънолар
давола сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
давола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар