даъво
билан улашинг
1. ҳуқуқ Бузилган ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш ёки уни ҳимоя этиш ҳақида ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотларга қилинадиган мурожаат, арз.
-
Пул даъвоси. Мерос даъвоси. Чегара даъвоси. Ўзимдан чиққан балога, Қайга борай даъвога. Мақол
-
Шу-шу, даъвосида маҳкам турган Элчиев қайтиб терговга бормади: билганини қилсин энди! Э. Аъзамов, Жавоб
-
Судя Хадича отинни турғазди: — Айбланувчига даъвонгиз борми? — Қанақа даъвом бўлсин, тақдир экан! Ёшлик
2. Бировни айблаш, туҳмат.
-
У мени урди, деб даъво қиляпти.
-
У
-
Араббойга даъво қилмоқда эди П. Турсун, Ўқитувчи
3. Ўзи муносиб бўлмаган ёки ўзида бўлмаган ҳақ-ҳуқуқ ёки хусусият, фазилатларни эътироф этишни талаб қилиш, бу йўлдаги уриниш, иддао.
-
Биринчилик даъвоси.
-
Саройда барча: шариат пешволаридан тортиб то кичкина амалдоргача шоирлик даъво қиларди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Баҳодирлик даъво қилиб юрибсан, Бек отангнинг тулпорини минибсан. Маликайи айёр
-
Шунақа оилалар борки, ота-онасининг илми унчалик эмас, билимдонликни даъво қилмайдилар. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Узум узсам узумзордан бир шингил, Асалман дер, ширинликда даъвоси. С. Абдулла
4. Жавоб талаб қилинувчи мулоҳаза, фикр.
-
Олтин чиримас, даъво қаримас. Мақол
-
Пўлатжон Зебининг бу даъвосига нима дейишини билмай, ўйланиб қолди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
— Куладиган гап эмас бу, кулманглар, — деди Маъсумаой ўз даъвосини исботлашга уриниб. Н. Сафаров, Танланган асарлар
5. эскирган, айнан Теорема.
даъво сўзи қатнашган жумлалар:
Хун даъвоси
ДАЪВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAʼVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даъво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар