давлат
билан улашинг
Ўз фуқароларининг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, бунга қарши турувчи кучларнинг қаршилигини синдирувчи ҳокимият органлари ва сиёсий ташкилотлари тизимига эга бўлган мустақил мамлакат.
-
Ўзбекистон давлати. Темурийлар давлати. Давлат аппарати. Давлат бюджети. Давлат герби. Давлат интизоми. Давлат мулки.
-
Чиндан ҳам вақтли ҳукумат давлат тепасига чиқди-ю, лекин амалда подшонинг халққа қарши сиёсатини давом эттирди. К. Яшин, Ҳамза
-
Темур томонидан тузилган давлатнинг системаси ҳам қизиқарлидир. Фан ва турмуш
-
Давлат қуриб берсин, деб ўтирмай, ҳашар билан битириб қўяди. У. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
1. Бойлик, мол-дунё, мол-мулк.
-
Яхши ният — ярим давлат. Мақол
-
Давлат тугар, билим тугамас. Мақол
-
Маблағ, давлат, сармоя! Бизда ўша йўқ. К. Яшин, Ҳамза
-
Рихсибой ака давлат келадиган манбани ахтара бошлади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Одам ишлатиш хўп яхши нарса-да. Хизматкорлар ҳар куни давлатимга давлат қўшади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Маънавий бойлик; бахт, омад.
-
Соғлигинг — давлатинг. Мақол
-
Ҳамжиҳатлик — давлат, Ёлғизлик —кулфат. Мақол
-
Давлатинг — ота-онанг. Мақол
-
Муқаддас мозордан сенга узоқ умр, кетмас давлат, инсоф ва тавфиқ тилаганман, болам! К. Яшин, Ҳамза
-
Давлат қўнса бир чивиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар қошига. Муродхон
3. кўчма ( Ў.-п.к. билан) Орқасида, соясида, кўмагида.
-
Отангнинг давлатида тезроқ тўйни қилиб, бу таранг қўғирчоқни тезроқ бағрингга босмайсанми, ландавур! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қариб, ўғил-қизларнинг давлатида еб-ичиб, кийиб, яйраб ўтирадиган пайтида С. Зуннунова, Олов
4. Давлат (эркаклар ва аёллар исми).
давлат сўзи қатнашган жумлалар:
Аркони давлат
-
Аркони давлат Чамбилда бежой кўп деб, Шиғирлатиб опкеп кийим ташлади. Гулнорпари
-
Икки ёнида аркони давлат қуллуқ мақомида турибди. С. Сиёев, Ёруғлик
Давлати кўтаради
-
Биз катта боймиз давлатимиз кўтаради. Ойбек, Танланган асарлар
Тахти давлат
-
Бу ерда тахти давлатинг, Кетар мендайин улфатинг Эрали ва Шерали.
Бошига давлат қуши қўнмоқ
-
[Сифат буви Жамилага:] Айланай, қизим! Наҳотки бошингга давлат қуши қўнса-ю, уни калтак олиб, ўзинг қувласанг! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Давлатингиз (ёки давлатлари) кўланкасида (ёки соясида) ёки сояйи давлатларида (ёки давлатингизда)
-
Сиз оқпошшонинг давлати соясида юрт сўраб, умрингиз айш-ишрат, нашъу намо билан ўтяпти. К. Яшин, Ҳамза
-
— Йигитларингизнинг барчаси ҳам қуруқ қолмадими? — Давлатингиз соясида, тақсир! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Худога шукур, давлатлари кўланкасида, — деб қўрбоши тавозеланди ва қўл қовуштириб, қушбегининг яқинига чўккашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Давлатлари ёри берса
-
Давлатлари ёри берса, албатта, бизнинг муддао ҳам шунда! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўғрилардан биттаси тутилди, давлатлари ёри берса, қолганлари ҳам ушланур, деб ўйлайман! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Давлат қуши
-
Давлат қуши келиб, Рустамзоднинг бошига қўнди. М. Маҳмудов, Булбулигўё
-
Бахтинг бунчалик кулган экан давлат қушини қўлдан учириш куфрони неъмат, болам! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Олтмиш деган ёшингда давлат қуши бошингда. Ҳабибий,Девон
ДАВЛАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVLAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
давлат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар