давлатманд
билан улашинг
1. айнан Давлатли ИИ.
-
Давлатманд одам
-
Яхши оилага куёв бўлганидек, шаҳардаги бошқа давлатмандлар билан ҳам алоқа боғлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мана, юртга ўғил ўстирган Бир давлатманд бой бўлиб қолдим. Зулфия, Хаёллар, туйғулар
-
Юраги яна пўкиллади. Тошкентнинг тўрт даҳаси танийдиган бу давлатманд кишининг олдига қандай киради. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Давлатмандлар кўкнинг чароғи, ернинг гули, одамларнинг асли, — дейди отам. Ойбек, Нур қидириб
2. Иқтисодий жиҳатдан бақувват, ўзига тўқ, бадавлат.
-
Илгари қолоқ ва қашшоқ бўлган бу оила маданиятли ва давлатманд оила айланди. Н. Сафаров, Қурбонали
-
Э, мулла Сафо, бу хотин талоқ давлатмандлар ейиш-ичиш учун эмас, мақтаниш учун бойлик тўлашади. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Қишлоқ хўжалиги саноати давлатманд хўжаликлар қўлида тобора кўпроқ тўплана борди. Газетадан
ДАВЛАТМАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVLATMAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
давлатманд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар