даъвогар
билан улашинг
1. ҳуқуқ Ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя этиш ҳақида тегишли жойларга расмий ёки ғайрирасмий арз қилган, талаб қўйган фуқаро ёки юридик шахс.
-
Ўғри зўр бўлса, Даъвогар жавобгар бўлар. Мақол
-
Даъвогар қози бўлса, Дардингни оллога айт. Мақол
-
Ўғри қутулиб, даъвогар судга тортилган вақтлар кўп бўлган. Н. Сафаров, Кимга тўй, кимга аза
-
Нега уч йилдан бери индамай келган хотин бирдан даъвогар бўлиб қолибди? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ўзида йўқ ҳақ-ҳуқуқ, хусусият ёки фазилатларнинг эътироф этилишини талаб қилувчи.
-
— Менга даъвогар? Подшоҳлик ҳақига даъвогар, — деди амлокдор. С. Айний, Қуллар
3. Мусобақа, танлов, спорт ўйинларида юқори ўрин учун курашувчи.
-
Футбол командамиз биринчи ўрин учун даъвогарлардандир.
ДАЪВОГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAʼVOGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даъвогар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар