даво
билан улашинг
1. Беморнинг шифо топиши учун қўлланадиган восита; муолажа; умуман шифобахш нарса.
-
Қуёш, ҳаво — танга даво. Мақол
-
Асал — минг дардга даво. Қанотли сўзлар
-
Олма шарбати организмнинг касалликларга қаршилигини оширади, юрак-томир касалликларига даво. Саодат
-
Кашнич меъда касаллигига мубтало бўлган кишиларга даво ҳисобланади. Газетадан
-
Унинг қўлида даво топган беморлар ўз халоскорларидан бир умр миннатдор бўлишади. Газетадан
2. кўчма Тадбир, чора, илож.
-
Амалга даво йўқ, Ёмонга — бало. Мақол
-
Оғриқ тишнинг давоси — омбир. Мақол
-
Мусибатнинг бирдан-бир давоси —меҳнат. Шарқ юлдузи
даво сўзи қатнашган жумлалар:
Даво қилмоқ
Даво топмоқ
-
Ўтар бобо бошлиқ сарой табиблари унинг дардига даво тополмадилар. С. Сиёев, Аваз;
ДАВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар