нозир
билан улашинг
1. Назорат қилиб турувчи; назоратчи, қаровчи, мудир.
-
Қироатхонанинг бир нозири бўлиб, газетхон, китобхон ўқувчилардан йигирма тийиндан ҳақ олиб турарди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Бажарилаётган иш-ҳаракатнинг тўғрилигини, мавжуд қонун, қарор ва низомларга риоя қилиб амалга оширилишини назорат қилувчи мансабдор шахс, инспектор.
-
Солиқ идораси нозири.
3. эскирган Вазир, министр.
-
Валихон мерган парини Бухорога элтишни, олий ҳазратларининг ўзларига совға қилишни, эвазига тезроқ нозир ёки қушбеги бўлишни хаёлидан ўтказди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
НОЗИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOZIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нозир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар