ноғора
билан улашинг
Туваксимон сополга тери қоплаб ясалган ва иккита чўп билан уриб чалинадиган бир жуфт мусиқа асбоби.
-
Ноғора овози. Ноғора чалмоқ.
-
Ноғора чўпининг тез урилиши, баччанинг бир айланиши ва кучли, ялпи қийқириқ билан базмнинг биринчи қисми тугади. Ойбек, Танланган асарлар
ноғора сўзи қатнашган жумлалар:
Ноғора қилмоқ
-
Қарасам, айбимни оламга ноғора қиладиган. Муштум
[Бировнинг] ноғорасига ўйнамоқ
-
Йўқ, деб кўринг-чи, правление Ойқиз билан Олимжоннинг ноғорасига ўйнайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
Тўйдан кейин ноғора
Тўйдан олдин ноғора чалмоқ (ёки қоқмоқ)
-
Узоқ тўйга олдиндан ноғора қоқиш ярамайди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Ўзингга боқ — ноғора қоқ
НОҒОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOG‘ORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ноғора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар