сезгир
билан улашинг
1. Сезиш қобилияти кучли, ташқи таъсирни тез сезадиган. Сезгир қиз.
-
У [Тожибой] энди тулкидек айёр, бўридек сезгир бўлиб қолган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ибодов юмшоқ супурги бўлса-да, табиатан сезгир, зийрак одам эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Тез фаҳмлаб оладиган; зийрак, ҳушёр; фаҳм-фаросатли.
-
Бошлиқнинг хушмуомала, маданиятли бўлгани яхши-ю, қани энди у яна сезгирроқ, ғамхўрроқ ҳам бўлса. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Санъаткорнинг ички дунёси, мураккаб ижодий шахсияти алоҳида сезгир бўлади, ҳаётни тушуниш билан ўткирлашгандир. Газетадан
3. Энг кичик ўзгаришларни ҳам қайд этадиган.
-
Сезгир тарози.
-
Чуқур қудуқларга ва ер юзига ўрнатилган сезгир асбоблар қаттиқ ер пўстлоғида микроскопик дарзлар ҳосил бўладиган пайтни пайқайди. Газетадан
-
Адабиётни ҳақли равишда энг сезгир барометрга қиёс этишади. ЎТА
СЕЗГИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEZGIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сезгир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар