сез
билан улашинг
1. Сезги аъзолари орқали ҳис этмоқ; ташқи таъсирни туймоқ.
-
Совуқни сезмоқ. Ҳидни сезмоқ.
-
Мансурнинг илиқ қўллари пешонасини, сочини силаётганини сезиб, кафти билан юзини тўсди-ю, унсиз йиғлаб юборди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
[Гавҳарнинг] Юраги гупуллаб урар, шамолдан қулоқлари шанғиллар, тиззасининг кўзи муздай ерга тегиб турганини сал-пал сезарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ақл-идрок билан фаҳмламоқ; кузатиш, тажриба орқали ҳис этмоқ.
-
Кейинги вақтларда эрининг нимадандир қаттиқ изтироб чекаётганини Розия сезиб юрибди. С. Сиёев, Аваз
-
Азиза курсдош қизларнинг ғаши кела-ётганини сезган сайин ўзини ғолиб ҳисоблаб, роҳатланар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Олдиндан ҳис этмоқ, пайқамоқ, фаҳмламоқ.
-
Совлиқ қандайдир бир ёмонлик юз беришини сезгандек безовта маърар, икки оёғини тинмай силкитаётган қўзи томон интиларди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Бу воқеадан хабар топган Султон Али мирзо ўлим хавфи ўзига ҳам яқинлашиб келаётганини сезди-ю, қандай қилиб бўлса ҳам қочиб қутулишнинг пайига тушди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Шундай деб ҳисобламоқ, шундай деб билмоқ; туюлмоқ.
-
Лекин Яраш полвон ўз уйида ўзини мусофирдек сеза бошлади. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Фотима бирдан қалтираб, кучсиз, дармонсиз бўлиб қолгандек сезди ўзини. Т. Ашуров, Оқ от
СЕЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сез сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар