сезги
билан улашинг
1. Нарса ва ҳодисалардаги айрим хоссаларнинг миядаги инъикоси.
-
Кўриш сезгиси. Эшитиш сезгиси. Сезги аъзолари.
-
Сезги дунёни билишнинг биринчи босқичи ва таркибий қисмидир. ЎзМE. Сен
-
бугун ялпи ҳаёт куйини, Бутун сезги, ҳиссим билан тинглайман. Ғайратий
-
Қалтирарсан ажиб сезгидан Р. Парфи
2. Ақл-идрок билан ҳис этилган, фаҳмланган, пайқалган ички туйғу; фаҳм-фаросат; инстинкт.
-
Қандайдир узуқ-юлуқ фикрлар, кўнгилни ғаш қиладиган сезгилар уни чулғаб олди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
У оналарга хос ички бир сезги билан шунча чақалоқ орасидан ўғлининг овозини — баланд йиғисини дарров ажратиб оларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Элмуроднинг кўнглида энди чолга нисбатан бўлган ҳалиги нафрат ўчиб, унинг ўрнига аянчга ўхшаш бир сезги пайдо бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
СЕЗГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEZGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сезги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар