шарбат
билан улашинг
1. Пишиб етилган ҳўл мевалардаги қанд моддаси, ширинлик, шира.
-
Мевалар шира-ю шарбатга тўлмоқда. Хоразм қовунлари ширинлиги ва шарбати билан машҳурдир.
-
Қоровул пахта гулли косада анор шарбати келтирди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
бу ерларга сув чиқариб, ток кўкар-тирилса, ҳамма ёқни шарбатга тўлдириш мумкин. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Мевалардан тайёрланган ширин ичимлик.
-
Шу лаҳза Бадиа яна ўрнидан туриб, аравадаги хумчадан нимкоса шарбат олиб келди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
[Беҳлул] Елкасига ташлаган дастурхонни ёзиб, баркашни меҳмон олдига суриб қўйди, кейин икки косада шарбат келтирди. М. Осим, Зулмат ичра нур
3. кўчма Гўнг ивитилган сув (ўғит сифатида фойдаланилади).
ШАРБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шарбат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар