шарақла
билан улашинг
1. “Шарақ“ этмоқ, шарақ-шарақ товуш чиқармоқ.
-
У [Абдулла] ҳужра ичидан занжирнинг шарақлаганини эшитди, кимдир деворни тимдалагандай бўлди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Автомобил тезлаб кетган сари асбоблар бир-бирига шарақлаб урилади. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
-
Ўртада электрга уланган самовар шарақлаб қайнаб турибди. О. Ёқубов, Диёнат
2. кўчма Чақчақлаб кулмоқ, қаттиқ кулмоқ.
-
Ғиёс, ўқитувчининг оғзидан ҳазилнамо гап чиқиб қолгудек бўлса, шарақлаб кулиб юборарди. Ф. Мусажонов, Ғамхўр
-
Шоир бўлса ҳамон шарақлаб кулар, чиройли кўзлари сузилиб кетган эди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
ШАРАҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARAQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шарақла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар