шараф
билан улашинг
1. Фахрланишга арзийдиган нарса, юксак қониқиш ҳисси; бахт, фахр, ифтихор.
-
Шодлик билан туғилиб, шараф-у обрў билан ўтмоқ — инсон учун бахт. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Катта билим даргоҳининг талабаси бўлишдек шарафга муяссар бўлдим. Газетадан
-
Туркистон мусулмонларининг ҳуқуқларини мудофаа эта биладиган тўрт-беш арбоби сиёсат етишса, биз учун шараф эмасми? Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор ижобий хислат, хизмат ёки талант туфайли халқ орасида таратилган донг; шуҳрат, шон.
-
Пахтакор қаҳрамонларга шон ва шарафлар бўлсин!
-
Юксак оқ олтин хирмони бунёд этиш учун кураш — шараф, обрў учун курашдир. Газетадан
-
Абдураҳмоннинг отаси уламо наслидан, аммо бу шараф нима сабаб биландир унинг отасига насиб бўлмаган. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Шараф (эркаклар исми).
шараф сўзи қатнашган жумлалар:
Шараф билан
-
Хўжалигимиз деҳқонлари ўз зиммаларига олган давлат топшириғини шараф билан адо этдилар. Ўзбекистон қўриқлари
Шарафига ёки шарафи учун
-
Ўшдаги қароргоҳда бу оқшом сизларнинг шарафингизга тантанали зиёфат берилур. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Бу ёдгорлик Марказий Фарғонани ўзлаштирганлар шарафига Бектош Раҳимов ташаббуси билан ўрнатилган. Ўзбекистон қўриқлари
ШАРАФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARAF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шараф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар