шар
билан улашинг
1. мат. Фазодаги берилган нуқтадан (марказдан) муайян узоқликда жойлашган нуқталарнинг геометрик ўрни: ярим доиранинг ўз диаметри атрофида айланишидан ҳосил бўлган геометрик жисм.
-
Шарнинг сиртини ўлчаш. Шарнинг радиуслари.
2. Шундай шаклга эга бўлган нарса.
-
Уларнинг шакли ҳам қизиқ: бири тухумга, бири билярд шарига ўхшайди, баъзиси қайроқ тошдай узунчоқ ва силлиқ. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аммо бўм-бўш коридорда тўсатдан Замира дуч келиб қолди. Кўз кўзга тушди-ю, электр шарлар чақин чаққандай бўлди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Болалар ўйнаши учун ичига ҳаво ёки ҳавога нисбатан енгил газ тўлдирилган, думалоқ шаклдаги резинка пуфак.
-
Шар ёрилди.
-
Аввалги байрамлардагидек ҳавода ранг-баранг шарлар учиб юрмаяпти. И. Раҳим, Чин муҳаббат
шар сўзи қатнашган жумлалар:
Ер шари
-
Берма эркингни қўлдан, Яшамоқ чоғинг! Ернинг шаридир сенинг Мулк-у чорбоғинг. Ҳамза
1. 1 Газмолнинг куч билан йиртилишидан ҳосил бўлган товушни билдиради.
-
Сурп шар этиб йиртилди.
2. Суюқликнинг шиддат билан оқишидан ҳосил бўладиган товушни билдиради.
-
У қозонга бир пақир сувни шар этказиб қуйиб юборди.
ШАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар