шаръий
билан улашинг
дин. Шариат ақидалари, қонун-қоидаларига мос келадиган; шариатга кўра қонуний.
-
Иссиқ уйинг, ҳалол боланг, шаръий эринг турганда, бировларга белингни қучоқлатиб элга бош-қош бўлгунча, ҳар нарса еганинг яхши! С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Мен мавизни тамом шаръий қилиб тайёрлайман, тунов кун маҳалламизнинг охунлари ҳам ҳалоллигига фатво бериб кетдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
шаръий сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳийлайи шаръий ёки шаръий ҳийла
-
У [имом] бойнинг қасамига шоҳид эди, ажаб эмас эдики, бирор шаръий ҳийла топиб, бойни бу ботқоқдан қутқазса. С. Айний, Эсдаликлар
ШАРЪИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARʼIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаръий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар