бойўғли
билан улашинг
1. Япалоққушлар туркумига мансуб, тунда ов қиладиган бир турли йиртқич қуш.
-
Оқшом тушганда, Тозабоғнинг олис бурчагида бойўғли сайрайди. С. Сиёев, Аваз
-
Муяссар қабристондаги бойўғлининг ваҳимали ҳув-ҳув лашидан уйғониб кетди-да, қайта ухлай олмади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Аввало, бу бойўғли эмас, ҳаққуш, қўрқма. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. кўчма Бехосият, машъум одам ҳақида.
-
Ўртоғинг бойўғли бўлса, турмушинг — вайрона. Мақол.
-
Бундан буён боғимга қадам қўйманг, сиз бойўғлидан ҳам баттар нарсасиз! Қўнган ерингизни қуритасиз. Мирмуҳсин, Чиниқиш
-
Бутун борлиқ оғир уйқуга чўмгандай. Фақат Бегмат бойўғлигина ухлай олмасди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
БОЙЎҒЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOYO‘G‘LI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бойўғли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар