парвариш
билан улашинг
1. Асраш, ўстириш, вояга етказиш учун қилинадиган ҳаракат.
-
Ғўза парвариши. Дарахтдан мева оламан десанг, ниҳолни парвариш қил. Мақол
-
Сифатли парвариш — ерга оройиш. Қанотли сўзлар
2. Тарбиялаш, вояга етказиш, боқиш каби мақсадда қилинадиган ҳаракат; қаров, боқув, тарбия.
-
Чақалоқ эса она ҳидига, унинг парваришига, кўкрак сутига муҳтож эди. Газетадан
-
Кампирнинг гаплари менга кулгили туюлса ҳам, ҳурмат юзасидан ҳамда болага яхши парвариш қилиш зарурлиги важидан бир нима демасдан, унга тасалло берар эдим. Ғ. Ғулом, Ёдгор
ПАРВАРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARVARISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
парвариш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар