раёсат
билан улашинг
1. Мажлис ёки кенгашга раҳбарлик қилиш учун сайланган бир гуруҳ кишилар; президиум.
-
Раёсатга Рафиқов, Собиров, Берди татар, Мардонбой, Мирсоатлар сайланиб, мажлисни Собиров олиб борди. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Азмиддин ўрнидан туриб, суд раёсатига қараб алланима деб бақирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Давлат ҳокимияти органи.
-
Пленум ва Раёсат муҳокамасига, қонунга биноан, уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалалар киритилади. Газетадан
3. Баъзи ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлик органи.
-
Мажлисда Олий аттестация комиссияси раёсатининг аъзолари иштирок этди. Газетадан
-
Бу хатоларга вилоят судининг судлов ҳайъати ва раёсати ҳам эътибор бермайди. Газетадан
-
Раёсатимиз қарорига кўра, биз ҳар йили Бобур мирзо таваллуд топган муборак кунда унинг илмий меросига бағишлаб халқаро илмий анжуман ўтказишимиз лозим. Газетадан
РАЁСАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAYOSAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раёсат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар