район
билан улашинг
1.
-
Тошкент шаҳар районлари.
-
Азиза қишки имтиҳонларни топшириб, районга қайтиши билан яна ишга тушиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Шу куни Чилонзор район халқ суди яна бир аёл устидан ҳукм чиқарди. Газетадан
2. сўзлашув тили Район (туман)нинг маъмурий маркази.
-
Райондан келган вакил.
-
Биз район каттаконларининг буйруғини бажардик, холос. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Райондан телефон қилишди [деди Нишонов Саодатхонга]. С. Зуннунова, Янги директор
3. Бирор географик, иқтисодий ва шу кабилар белгилар, хусусиятлар билан ажралиб турадиган жой, ҳудуд.
-
Мамлакатнинг муҳим иқтисодий районлари.
-
Жанговар байроқ ҳар доим ўз ҳарбий қисми билан, жанг майдонида эса қисмнинг жанговар ҳаракатлари районларида бўлади. Газетадан
РАЙОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
район сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар