боз
билан улашинг
эскирган, китобий Яна, тағин; бунинг устига.
-
Оз сўзлаган боз сўзлар, Боз сўзлаган соз сўзлар. Мақол
-
[Гули:] Йўқ асло! Бўлмасин қурбон Алишер, Қўйинг, эл булбули боз сайрасин оз! Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Касал ўғил, хотин, боз худо берган уч набира. Ҳаммаси шу чолга қарам. Ойбек, Танланган асарлар
боз сўзи қатнашган жумлалар:
Боз устига
-
Боз устига қурувчилар дарёни тўсишга киришдилар. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
-
Боз устига уфқ ҳам оч бинафша тусда эди. Саодат
-
Отаси қариди, боз устига касалманд. С. Сиёев, Аваз
шева Лочин, қарчиғай.
-
Ўрдак ўзини ғоз санар, Чумчуқ ўзини боз санар. Мақол
-
Сен-ку бор экансан, шунқорим — бозим, Фалакдан иноят менга не лозим. М. Шайхзода, Чорак аср девони
БОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар