бойвачча
билан улашинг
1. Бойнинг боласи, фарзанди.
-
Таниди: Мирзакомилбойнинг ўғли Миробид бойвачча. Т. Ашуров, Оқ от
-
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бой гапирсин-у, бойвачча гапирсин. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Бой ўғли — бойвачча, Оёғида — нўғайча. Бойчечак
2. Бойларнинг болаларига мурожаатда ёки улар ҳақида гап борганда, уларнинг номи ўрнида ёки номига қўшиб ишлатилади.
-
Янги касб қуллуқ бўлсин, бойвачча! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Сизни танимади чоғи, бойваччам, акс ҳолда, саломлашар эди, у жуда дилкаш йигит. К. Яшин, Ҳамза
-
Содиқжон бойваччанинг чангалига тушган қизнинг кимлигини билгиси келди. К. Яшин, Ҳамза
-
Қосимжон бойваччанинг итлари, мени танийди. Маҳ, Тўрткўз, маҳ! А. Қаҳҳор, Асарлар
3. кест. Ўзини бой боласидек тутувчи.
-
Ёнида бир пул йўқ, Қиз сайлайди бойвачча. Мақол
БОЙВАЧЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOYVACHCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бойвачча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар