ҳукумат
билан улашинг
1. Давлат ҳокимиятининг давлат бошқарувини бевосита амалга оширувчи, фармойиш берувчи ва ижро этувчи олий органи.
-
1954 йил январида кўрик ерларни ўзлаштириш ҳақида ҳукуматнинг қарори эълон қилинди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Мамлакат қонун-қоидасига мувофиқ сайланиб, барпо этилган Туркистон мусулмонлари ҳукуматига ҳурмат шуми? К. Яшин, Ҳамза
-
Солиқни одатда қонуний ҳукумат солади. Фуқаро тўлайди Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ҳукуматнинг қарори бор фронтовикларнинг оиласига зудлик билан ёрдам берилсин, деган. Уйғун, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Давлат.
-
Ер одамга қараб экиладиган бўлса, Ҳукумат тракторни, машина ўроқни нимага чиқариб қўйипти? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Уруш пайтларида Люблин Полша ҳукуматининг пойтахти эди. Т. Рустамов, Мангу жасорат.
ҲУКУМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUKUMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳукумат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар