ҳунар
билан улашинг
1. Муайян кўникма, маҳорат талаб қиладиган, тирикчиликнинг асосий манбаи ҳисобланувчи иш, машғулот; касб.
-
Ҳунар, ҳунардан унар. Мақол
-
Йигит кишига етмиш ҳунар оз. Мақол
-
Онам ҳам ўқитувчи, Бир ҳунари — тўқувчи, Менчи аъло ўқувчи Қ. Муҳаммадий.
-
Йигитнинг қўлида гулдай ҳунари бор. Ойбек, Танланган асарлар
-
Отасининг ҳунарини яхши эгаллаб олган бу йигитча учун қишлоқда иш кўп эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
— Бошқа бир ҳунарга берсак бўлмайдими? — дадамнинг сартарошликка ҳеч кўнгиллари йўқ эди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. Бирор ишдаги маҳорат, санъат; моҳирлик, усталик талаб этувчи иш, хатти-ҳаракат
-
Ҳунарининг борин унда билдирган, Кунгурасин пўлатдан қип эндирган. Муродхон
-
Конферансе иккинчи номерда хоҳлаган киши хоҳлаган ҳунарини кўрсатиши мумкин, деб ҳаммани кулдирди А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
-
Чекиниш учун ҳам ҳунар керак бу ҳам санъат талаб қилади Ойбек, Қуёш қораймас
3. Одат тусидаги иш, ҳаракат.
-
Аммо эски ҳунарингизни қилиб, отамга чақсангиз, мендан шафқат кутманг! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Уйда қовоғини осилтириб, кўчада бегона аёлни кўрганда илжаядиган, тиржаядиган ҳунарга ўрганди. Муштум
-
Кесатиқ ҳунаринг эсингдан чиқдими, деб турган эдим. Ҳарнечук ёдингда экан А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. Бўлмағур, келишмаган хатти-ҳаракат, қилиқ, одат.
-
Абдишукур, овозни бунчалик бошқача қилишни кимдан ўргандинг? Ҳунарингга балли-е Ойбек, Танланган асарлар
-
Ғаройиб кучдан шер бўлиб кетган болалар тарбиячиларини кўриб хижолат тортиш, изза бўлиш ўрнига ғилайлашган кўзларини сузиб, ўз ҳунарларини давом эттираверишди. Газетадан
ҳунар сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳунар кўрсатмоқ
-
Лекин эндиги кўргазмага томоша қилгани эмас, ҳунаримни кўрсатгани бораман. Ғалати пайвандлар қилганман. А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
-
Меъёрини билганлар ширин ўтириб, ҳордиқ чиқарди, хурмачасига сиғмаганлар ҳунар кўрсатди. Ширин ошга пашша тушди Ю. Ражабий, Тўйлар ҳақида ўйлар
Ҳунар чиқармоқ
-
Мактабда энди йиғилиш бўлиб қолса, уни бўлар-бўлмасга мақтайдиган ҳунар чиқарди. Гулдаста
-
Бош-кўзимни айлантириб, қўлга олдингиз, энди ҳунар чиқаряпсизми? С. Кароматов, Бир томчи қон
Ҳунар қилмоқ
-
Бўлмагай инсон азиз, яхши ҳунар қилмаса. Ёки ўқиб, илм ила ўзни гуҳар қилмаса. Ҳабибий
-
Шеър ёзиб, хон-у хонзодалар зардасини қайнатмоқни ўзига ҳунар қилиб олган. С. Сиёев, Ёруғлик
ҲУНАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUNAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳунар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар