ҳумоюн
билан улашинг
1. эскирган, китобий “Буюк подшоларга хос”, олий даражадаги, энг муқаддас каби маъноларни билдиради.
-
Фармони ҳумоюн. Зоти ҳумоюн.
-
Мен жаноби олийнинг ҳумоюн ҳузурларига бориб, ишорат билан бу масалани арз қиламан. С. Айний, Эсдаликлар
-
— Қани, омин, амиралмўмининнинг давлати ҳумоюнлари кам бўлмасин, ғанимлари хокпой бўлсин, — деган овоздан сўнг ҳамма қўлини фотиҳага кўтарди. С. Кароматов, Бир томчи қон.
2. айнан Ҳумо.
-
Жонивор, Қўнғирот элдан келдингми? Ҳумоюндай менга соя солдингми? Алпомиш
-
Ҳумоюн овлайди шошмас мерганлар. Ғ. Ғулом
3. Ҳумоюн (эркаклар исми).
ҲУМОЮН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUMOYUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳумоюн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар