ҳукмрон
билан улашинг
1. Ўз ҳукмини ўтказадиган шахс; ҳукмдор, ҳоким.
-
[Худоёр] Астойдил Мусулмонқулнинг оталиғидан қутулишни ва мустақил равишда ҳукмрон бўлишни орзу этган. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
-
Ахсининг ҳукмрони Умаршайх мирзо бу кеча ҳарамда ўн саккиз ёшли Қоракўз бегимнинг хобгоҳида ухлаб ётибди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Ҳукмини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган; ҳукмдор.
-
Миллий тилнинг сақланиши ва ривожланиши ҳамма вақт ижтимоий тузумнинг, ҳукмрон синфнинг одамига боғлик. Фан ва турмуш
3. кўчма Ҳукм сурган, забт этган, эгаллаган ҳолатли.
-
Мана энди дафъатан фикрсиз, ўйсиз қолди, юраги бўм-бўш, бунда фақат ғашлик ва оғриқ ҳукмрон. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Тонг ёришди, юлдузлар учди, Яна офтоб кўкда ҳукмрон. Р. Бобожон.
ҲУКМРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUKMRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳукмрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар