ҳунарманд
билан улашинг
1. Уйида ёки ўз дўконида маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи касб-ҳунар эгаси; косиб.
-
Давр тақозоси билан ҳунармандчиликнинг янги-янги турлари вужудга келди. Ҳунармандлар ҳам турли маҳсулотлар тайёрлаш бўйича ихтисослаша бордилар. ЎзМE.
-
Расталари турли касбдаги ҳунармандлар — темирчилар, мис чўкичлаб, нақшли баркаш, чойдиш, чилобчин, хилма-хил буюмлар ясовчи мисгарлар тақачилар, кулол, баққол ва косиблар билан обод эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Йиғилди турли косиб, турли деҳқон, Ҳунарманд-у шакарпаз, турли боғбон. Ҳабибий
2. Ўз иш-касбининг моҳир устаси.
-
бу йигитнинг келишган ва ҳаракатчан қомати одамларнинг кўз олдига келиб туради. — Кўп ҳунарманд йигит экан, азамат! — дейдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Турли хил рангларнинг мутаносиблиги, олтин қўлли ҳунармандлар сеҳрли жозиба бағишлаган шиша буюмларни кўриб, кўзингиз тўймайди. Газетадан.
ҲУНАРМАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUNARMAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳунарманд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар