соҳиб
билан улашинг
1. Эгалик қилувчи; эга.
-
Уй соҳиби.
-
Орол денгизининг жанубидаги шу бепоён чўлларнинг соҳиби бўлган кўчманчи массагетлар келин кутмоқда. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Қувурларни алмаштириб олишдан хонадон соҳиблари воз кечдилар. Газетадан
2. Бирор илм-ҳунар ёки хислат, фазилатни эгаллаган.
-
[Қози:] Яна ўзингиз соҳиби ақлсиз. Ҳамза, Танланган асарлар
-
Шу тарз-да бу серқирра фаолият соҳибининг мероси шеърлар, достон ва манзумалар, ҳикоя ва повестлар, очерк ва публицистик асарлардан иборатдир. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
3. Соҳиб (эркаклар исми).
соҳиб сўзи қатнашган жумлалар:
Соҳиби давлат
Соҳиби тож
Соҳиб(и) каромат
-
Одамлар Султон девонани оташнафас вали деб мақташар эди. Ўша нодон, алданган кишиларнинг мақтаб юрган соҳиби каромати, бир алжиллаб ўтирган банги экан. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
Қалам соҳиби ёки соҳиб қалам
-
Сени яхши танийман-ку! Сен — соҳиб қалам, сен — шоирсан. А. Орипов
СОҲИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOHIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соҳиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар